Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Сурия президенти Башар Асад билан учрашди.

Хабарларга кўра, учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи муҳокама этилган.

Сурия раҳбари Ироқда тинчлик ва барқарорлик равнақ топишидан манфаатдор эканини таъкидлади. Нурий ал-Маликий эса Ироқ ва Сурия дўстона ҳамкорликни тобора ривожлантириши шартлигига урғу берди.