ЕИ Қозоғистонни мамлакатдаги сайлов тизимини халқаро стандартларга мослаштиришга чақирди.

ЕИнинг бу баёноти президент Нурсултон Назарбоев раҳбарлигидаги “Нур Отан” партияси парламент сайловида тўла ғалабага эришгандан сўнг эълон қилинди. Баёнотда ЕИ Қозоғистондаги сайлов ислоҳотларига кўмак беришга иштиёқ билдирган.

Куни-кеча Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистондаги парламент сайлови аввалгиларига қараганда яхшироқ ташкил этилганини тан олган бўлса-да, халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бера олмаганини маълум қилганди.