“Дин” тўфони Мексиканинг Юкотан ярим ороли қирғоқларига яқинлашди.

Хабарларга кўра, айни пайтда тўфон марказида шамол тезлиги соатига 200 километрдир. Ўн минглаб сайёҳ ва маҳаллий аҳоли Юкотандан хавфсиз жойга эвакуация қилинди. Мексика бўғозидаги нефть платформалари ҳам фаолиятини тўхтатган.

Тўфон оқибатида Кариб денгизи оролларида 12 киши ҳалок бўлди.