Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Афғонистон билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқчи.

ШҲТ бош котиби Бўлат Нургалиевнинг билдиришича, ташкилот Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорлик ўрнатиш, терроризм ва наркотик моддаларига қарши курашга ўз ҳиссасини қўшишни режалаштирмоқда.

Б.Нургалиев Афғонистондаги нотинч вазият ШҲТга аъзо давлатларга жиддий таҳдид эканини таъкидлаб, ШҲТ 2008 йилда Афғонистонга бағишлаб минтақавий анжуман ўтказишни мўлжаллаётганини маълум қилди.