Покистон Олий суди мамлакатнинг собиқ бош вазири Навоз Шарифнинг ватанига қайтишига рухсат берди.

Олий суд раиси Ифтихор Муҳаммад Чаудрининг таъкидлашича, сўнгги етти йилдан бери муҳожиратда яшаётган Навоз Шариф ва унинг оила аъзолари Покистоннинг барча фуқаролари каби мамлакатга кириш ва истиқомат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Навоз Шариф 1999 йил октябрдаги давлат тўнтариши оқибатида ҳукуматдан четлатилганди. Бу тўнтаришга амалдаги президент Парвез Мушарраф етакчилик қилган.