АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда жанговар авиациядан фойдаланиш тўғри тактика эканини таъкидламоқда.

23 август куни АҚШ ҳарбийлари толибларга қарши амалиёт чоғида янглишиб иттифоқчилари бўлмиш Буюк Британия бўлинмаларига ракета отган эди. Ўшанда уч инглиз ҳарбийси ҳалок бўлганди.

АҚШ ҳарбийлари бу ҳолатдан афсус билдириб, айни пайтда воқеа юзасидан текширув ўтказилаётганини маълум қилди.