Эроннинг жанубий қисмида юз берган зилзила натижасида тўрт киши жароҳатланди.

Ҳожиобод ва Орзуия шаҳарларида Рихтер ўлчови бўйича кучи 4,7 баллни ташкил этган мазкур ер силкинишида қурбон бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Соҳа мутахассислари Теҳрондан 60 километр жанубда яна бир зилзила қайд этилганини маълум қилди.