Грециядаги ўрмон ëнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 50 кишини ташкил этмоқда.

Улардан 7 нафари болалардир. Қурбонлар сони яна ўсиши хавфи бор. Кучли шамол ëрдамида тобора авж олаётган ёнғин мамлакат жанубий ҳудудларига жиддий зарар етказмоқда. Айни пайтда ёнғин билан курашиш ва аҳолига ёрдам кўрсатиш учун 500га яқин ҳарбий сафарбар қилинган.