Ташқи ишлар вазири Абдулла Гул Туркия президенти сифатида қасамёдга келтирилди.

Парламентдаги овоз бериш жараёнининг учинчи босқичида Абдулла Гул 339 овоз тўплади.

Сайловнинг ўтган ҳафтадаги дастлабки икки босқичида ҳам Абдулла Гул рақиблардан кўпроқ овоз тўплаган, лекин бу сайловда ғолиб чиқиш учун етарли бўлмаган эди.

Куни-кеча Туркия Қуролли кучлари қўмондони “давлатнинг дунёвий тузуми хавф остида тургани” ҳақида баёнот берган эди. Мамлакат ҳарбийлари Абдулла Гулнинг президентликка сайланишидан норози эканини бир неча бор билдирган.