Бокудаги қулаб тушган кўпқаватли уй вайроналари остида қолганларни қутқариш ишлари давом этмоқда.

Озарбойжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу пайтгача олти киши қутқариб олинганини ва вайроналар остида қолаётганлар билан мулоқот ўрнатилганини маълум қилди.

Бу фалокатда саккиз киши ҳалок бўлди. Шунингдек, Боку прокуратураси мазкур фожеа юзасидан жиноят иши қўзғаб, бир неча киши ҳибсга олинганини маълум қилди.