АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари Бағдодда ҳибсга олинган эронликларни озод этди.

Эрон ахборот агентликлари куни-кеча Бағдодда ҳибсга олинганлар Эрон Энергетика вазирлиги делегацияси вакиллари эканини маълум қилганди.

Америка ҳарбийларининг билдиришича, эронликлар машинасида рўйхатга олинмаган қурол-яроғ бўлгани боис ҳибсга олинган.

Мазкур воқеадан ҳеч қанча ўтмай, АҚШ президенти Жорж Буш Эроннинг Ироқдаги “жинояткорона ҳаракатларини” бартараф этиш учун АҚШ қўшинларига ваколат берганини билдирди.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод эса АҚШнинг Ироқдаги сиёсий таъсири инқирозга юз тутаётгани ва расмий Теҳрон Ироқдаги ҳар қандай бўшлиқни тўлдиришга тайёр эканини таъкидлади.