Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий хавфсизлик кучлари Карбало шаҳри назоратини қўлга олганини маълум қилди.

Куни-кеча Ироқнинг шиалар учун муқаддас Карбало шаҳрида рўй берган зўравонликларда 52 киши ҳалок бўлганди. Карбало шаҳрига келган Нурий ал-Маликий зўравонликларда Саддам Ҳусайн тарафдорлари бўлган жиноий гуруҳларни айблади. Шаҳардаги зўравонликлардан сўнг юз минглаб зиёратчи шаҳарни тарк этишга мажбур бўлди.