Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти расмий делегацияси Москвага келди.

Хабарларга кўра, Испания ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратинос бошчилигидаги ЕХҲТ делегацияси Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашган.

Учрашувда Марказий Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги битим, ЕХҲТнинг сайловларни назорат қилиш борасидаги фаолияти, терроризмга қарши кураш ва Косово ўлкаси мақоми каби масалалар муҳокама этилгани айтилмоқда.