Эрон ҳукумати ядровий дастур борасида Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорлик қилмоқда.

Бу ҳақдаги ҳисобот халқаро агентликнинг Венада ўтган йиғилишида тақдим этилди. Бироқ ҳужжатда айтилишича, расмий Теҳрон уранни бойитиш масалаларида БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қўйилган талабларни инкор этиб келмоқда.

Унда, шунингдек, Эрон ядровий дастури борасида муҳокама этилмай қолган масалаларни ҳал этиш учун расмий Теҳрон билан музокаралар ўтказиш бўйича иш режаси ҳам ишлаб чиқилгани билдирилган.