Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 16 йиллигини нишонламоқда.

Байрам арафасида 30 август куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Тошкентда Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис ва Президент девони ходимлари иштирокида мажлис ўтказди.

Мамлакат раҳбари Ўзбекистонда мустақиллик йиллари давомида амалга оширилган ишлар ва ютуқларга юқори баҳо берди.

Мустақиллик кунига бағишлаб мамлакатнинг барча вилоятларида оммавий халқ сайиллари ўтказиляпти.