Покистоннинг муҳожиратдаги собиқ бош вазири Беназир Бхутто тез орада ўз юртига қайтишини маълум қилди.

Беназир Бхуттонинг билдиришича, унинг Покистонга қайтиш санаси 14 сентябрь куни Исломободда эълон қилинади.

Шунингдек, Б.Бхутто ўзи раҳбарлик қилаётган Покистон халқ партияси аъзолари билан Лондонда учрашиб, партиянинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги иштирокини муҳокама этди.