Муҳаммад ал-Барадей Эрон ядровий дастури атрофидаги тортишувда ижобий ўзгаришлар рўй беришига ишонишини билдирди.

Германиянинг “Шпигел” нашрига интервью берган Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбарининг айтишича, агентлик ва Эрон ўртасида яқинда имзоланган битим Теҳроннинг ядровий дастури атрофидаги бўҳронни ҳал этишга катта имконият яратади.

Битимга кўра, Эрон ноябрь ойигача ўзининг ядровий дастури ҳақидаги барча маълумотни Атом энергияси халқаро агентлигига тақдим этади.