Бангладешда мамлакат собиқ бош вазири Холида Зиё ҳибсга олинди.

Хабарларга кўра, Холида Зиё билан бирга унинг ўғли ҳам ҳибсга олинган. Уларга иқтисодий жиноятларни амалга ошириш айби қўйилмоқда.

Ҳарбийлар томонидан қўллаб-қувватланган амалдаги ҳукумат мамлакат бўйлаб коррупцияга қарши кенг қамровли кампания ўтказмоқда.