Сурия мамлакатга келаётган ироқлик қочқинлар оқимини назорат қилиш мақсадида виза чеклови жорий этмоқда.

Хабарларга кўра, бундан буён иқтисод, фан ва савдо-сотиққа алоқаси бор ироқлик фуқароларгина Сурияга кириш имконига эга бўлади. Сурия ҳукуматининг бу қарори 10 сентябрдан кучга киради.

БМТнинг қочқинлар идораси яқинда эълон қилган ҳисоботда Сурияга ҳар ойда 30 минг ироқлик қочқин ўтиши қайд этилган.