Буюк Британия ҳарбийлари Басра шаҳридаги база назоратини Ироқ ҳукумати кучларига топширди.

Хабарларга кўра, 500га яқин инглиз ҳарбийси Басра шаҳридаги саройда жойлашган базани тарк этиб, шаҳар аэропорти яқинидаги Буюк Британия ҳарбий базасига кўчган.

Яқин орада Ироқ қўшинлари Басра шаҳри назоратини тўла ўз қўлига олиши кутиляпти.

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун базанинг Ироқ ҳукумат кучларига топширилишини олқишлади. Унинг таъкидича, бу инглиз ҳарбийларининг жанговар ҳаракатлардан чекиниб, Ироқ кучларини ўқитиш ва хавфсизликни таъминлашга бўлган иштиёқини акс эттиради.

Г.Браун вазият талаб қилса, Буюк Британия ҳарбийлари ҳаракатга киришишга ҳамиша тайёр эканини билдирди.