“Ҳамас” ҳаракати Ғазо минтақасида оммавий намоз ўқилишини тақиқлаб қўйди.

Хабарларга кўра, “Ҳамас”нинг рақиби “Фатҳ” ҳаракати тарафдорлари оммавий намоздан сўнг Ғазо минтақасида бир неча бор намойиш ўтказган. Бунинг олдини олиш мақсадида “Ҳамас” ҳаракати оммавий намозларни тақиқловчи қарор қабул қилган.

“Ҳамас” ҳаракати июнь ойида Ғазо минтақаси назоратини “Фатҳ” вакиллари қўлидан олиб қўйганди.