Польшалик ёзувчи Кристиан Бала қотилликда айбдор топилиб, 25 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Хабарларга кўра, Кристиан Бала 2003 йилда чоп этилган китобида бир шахснинг қотиллар томонидан ўлдирилишини баён қилган. Полиция мазкур қотиллик баёнида 2000 йилда польшалик тадбиркорнинг ўлдирилишига оид фақат терговга маълум тафсилотлар борлигини аниқлади ва бу қотиллик Кристиан Бала томонидан содир этилган, деган хулосага келди.