Афғонистон расмийлари “Толибон” уюштирган ҳужумларда жорий йил давомида тинч аҳоли вакилларидан 230 киши ҳалок бўлганини билдирди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Замарай Башарийнинг айтишича, мазкур ҳужумларда 650га яқин фуқаро жароҳатланган.

Жорий ҳафта бошида Замарай Башарий март ойидан буён жангарилар билан тўқнашувларда полициянинг 500 ходими ҳалок бўлганини эълон қилганди.