Афғонистон жанубида ҳукумат ва коалиция кучларининг махсус амалиёти чоғида 30га яқин жангари йўқ қилинди.

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлигининг маълум қилишича, 20га яқин жангари Қандаҳор вилоятида ўлдирилган. “Толибон” ҳаракатига алоқаси борлиги тахмин қилинаётган яна 10 жангари Ўрузғон вилоятидаги тўқнашувларда ҳалок бўлган.