Австралия ҳукумати Ироқдаги қўшинлари сонини қисқартирмайди.

Австралия бош вазири Жон Ҳовард АҚШ президенти Жорж Буш билан ўтказган учрашувдан сўнг мамлакат Ироқда тинчлик ўрнатиш ҳаракатларига содиқ қолишини маълум қилди.

“Австралия қўшинлари Ироқда уларга қўйилган муддатга қараб эмас, воқеалар ривожига асосланган ҳолда ўз миссияларини давом эттиради”, - деди Жон Ҳовард.

Австралияда 6 сентябрь куни иш бошлайдиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги форумига келган АҚШ раҳбари эса Ироқдаги сиёсий жараёнлар ривожи ва хавфсизлик ўрнатиш ҳаракатларини юқори баҳолади.