Россия Индонезияга бир миллиард доллар кредит ажратмоқда.

Бу ҳақдаги келишув Россия президенти Владимир Путиннинг Жакартага сафари чоғида имзоланди. Индонезия ҳукумати мазкур кредитга Россиядан қурол-яроғ сотиб олади.

Индонезия президенти билан музокарадан сўнг Россия раҳбари учрашувда асосий эътибор халқаро терроризмга қарши кураш масаласига қаратилганини билдирди.