Марокашда парламент сайлови бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, парламентдаги 325 ўрин учун 33 партия кураш олиб борган. Кузатувчилар мухолифатдаги Адолат ва тараққиёт исломий партияси ғалаба қозониши муқаррар эканини айтмоқда. Партия сайловолди кампаниясида дунёвийлик қадриятларини эъзозлаши, экстремистик руҳдаги партия эмаслиги ҳамда Марокашни исломий давлатга айлантириш нияти йўқлигини маълум қилган.