Япония ҳукумати халқаро коалициянинг Афғонистондаги амалиётларига кўмак кўрсатиш мандатини узайтириб бериши керак.

Сиднейда давом этаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги форумида қатнашаётган Япония бош вазири Синзо Абэ акс ҳолда истеъфога кетиши мумкинлигини маълум қилди.

Япония ҳарбий денгиз кучлари 2001 йилдан буён коалиция кучларининг Ҳинд океанидаги кемалари ва авиациясини ёнилғи билан таъминлаб келади. Аммо бу ҳақда чиқарилган қонун муддати 1 ноябрда ниҳоясига етади. Япония мухолифати унинг узайтирилишига қаршилик кўрсатиб келмоқда.