Қуддусда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт учрашди.

Хабарларга кўра, томонлар ноябрь ойига режалаштирилган музокаралардан аввал мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун ишчи гуруҳ тузишга келишиб олган. Ишчи гуруҳ иқтисод соҳасидаги ҳамкорлик, энергия ва сув таъминоти борасидаги масалаларни ҳал этади.

Шунингдек, маълум бўлишича, Эҳуд Олмерт ўз ҳукуматига рамазон ойида Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинликларни озод этишни тавсия қилишини билдирган.