Афғонистонда жангарилар гаровга олинган афғонларни озод этди.

Хабарларга кўра, озод этилган афғонлар Пактика вилоятида мина тозалаш билан машғул бўлган. Пактика вилояти ҳокими матбуот котиби мина тозаловчиларни озод этиш юзасидан ўтказилган музокараларда маҳаллий қабила етакчилари воситачилик қилганини маълум қилди.

Айни пайтда жангарилар қўлида яна уч фуқаро қолмоқда.

Шунингдек, Ҳилманд вилоятида худкуш ҳужуми оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 40дан ортиқ фуқаро жароҳатланди.