“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида кенг қамровли ҳарбий амалиётлар бошлаш арафасида.

“Толибон” матбуот котибига кўра, мазкур амалиётларга мулла Биродар етакчилик қилади.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Афғонистон Мудофаа вазирлиги мулла Биродар ўлдирилганини эълон қилган эди. Бироқ Афғонистоннинг терроризмга қарши кураш полицияси раҳбари ўтган ҳафта мулла Биродарнинг ўлдирилгани ўз тасдиғини топмаганини тан олди.