Афғонистоннинг Зобул вилоятида ўнга яқин жанггари йўқ қилинди.

Бу ҳақда маълум қилган АҚШ қўмондонлигига кўра, жанггарилар мазкур ҳудудда коалиция кучларига қарши ҳужумларни режалаштирган. Сўнгги икки ҳафта мобайнида Афғонистоннинг Қандаҳор ва Зобул вилоятларида 250га яқин жанггари ўлдирилгани хабар қилинмоқда.