АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Негропонте Исломободда Покистон президенти Парвез Мушарраф билан учрашди.

Хабарларга кўра, учрашувда халқаро терроризмга қарши кураш масаласи муҳокама қилинган.

Исломободга келишдан аввал Жон Негропонте Покистоннинг мамлакатда беркинаётган “Ал-Қоида” ва “Толибон” жангариларига қарши амалга ошираётган кампаниясини юқори баҳолаганди.