Қримда ўзбекистонлик тўққиз ноқонуний муҳожир ишчи ҳибсга олинди.

“Регнум” сайтининг ёзишича, ўзбеклар Симферополь туманидаги қурилишлардан бирида рухсатномасиз ишлаган ва ўша ернинг ўзида яшаган.

Айни пайтда Украина Ички ишлар вазирлиги ўзбекларнинг 18 сентябргача Украинани тарк этиши ҳамда мамлакат ҳудудига 5 йил давомида киритилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилгани билдирилмоқда.