Москвада эронлик дипломатнинг 19 ёшли ўғли номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди.

Хабарларга кўра, воқеа пойтахтнинг жануби-ғарбида рўй берган. Москва энергетика институти талабаси Аҳмад Ризо олган пичоқ жароҳати оқибатида нобуд бўлган. Эроннинг Москвадаги элчихонаси ўз дипломати ўғлининг ўлдирилиши юзасидан жиддий тергов жараёни ўтказилишини талаб қилди.