Ғазо минтақасидаги “Исломий жиҳод” ҳаракати жангарилари Исроилга ракета ҳужумини давом эттиришини маълум қилди.

Куни-кеча Исроил ҳукумати Ғазо минтақасини “душман ҳудуди”, деб эълон қилган эди.

“Исломий жиҳод” ҳаракати матбуот котибининг айтишича, жангариларнинг Исроил ҳудудини ўққа тутиши уларнинг истилочиларга қаршилик кўрсатиш ҳуқуқидир.

Шунингдек, Ғазо минтақасида амалиёт ўтказаётган Исроил ҳарбийлари фаластинлик ўсмирни отиб ўлдиргани хабар қилинмоқда.