АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони Рей Одиерно январь ойидан буён Бағдоддаги зўравонликлар кўлами 50 фоиз камайганини маълум қилди.

Генералнинг билдиришича, машиналар ёрдамида амалга оширилаётган қўпорувчилик ҳаракатлари ва худкушлар ҳужуми жорий йилда энг кам кўрсаткичга тушган.

Шунингдек, Рей Одиерно зўравонликлар кўлами Ироқнинг бошқа ҳудудларида ҳам камайганини таъкидлади. Ироқ қўшинлари генерали Қанбар Абуд ҳам ироқликларнинг ҳаёти изига тушаётганини қайд этди.