Жорж Буш Эрон ядровий дастури атрофидаги можарони дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини маълум қилди.

Вашингтонда матбуот анжумани ўтказган АҚШ раҳбари Шимолий Кореянинг ўз ядровий дастуридан тўлиқ воз кечишига ҳам умид қилаётганини билдирди.

Шунингдек, Жорж Буш журналистларнинг Ироқдаги вазият ҳамда АҚШ иқтисодиётига оид саволларига жавоб қайтарди.