Пхеньянда Шимолий Корея ва Сурия расмийларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Шимолий Корея ахборот агентликлари хабарига кўра, учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этган.

Ғарб давлатлари Шимолий Корея ва Сурия ҳукуматларини биргаликда ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаб келмоқда. Пхеньян ва Дамашқ расмийлари бу иддаоларни кескин рад этаётир.