Мьянманинг Янгон шаҳрида 10 минг будда роҳиби ва уларга қўшилган яна шунча киши намойиш ўтказди.

Бу намойишда амалдаги ҳарбий хунтага қарши шиорлар янгради. Мамлакатнинг иқтисодий пойтахти ҳисобланмиш Янгонда бўлиб ўтган норозилик Мьянмада ёқилғи кескин қимматлаб кетганидан кейин ўтказилган намойишларнинг энг йириги бўлди.

“Франс-пресс” агентилиги хабарига кўра, жамиятда катта нуфузи бўлган будда роҳиблари “Биз халқ учун туряпмиз” ва “Халқнинг бизга қўшилишини истаймиз”, дея хитоб қилган.