Ироқ ички ишлар вазири Жавод ал-Боланий Туркияга сафар қилмоқда.

Хабарларга кўра, у Туркия вакиллари билан учрашиб, расмий Анқаранинг Ироқ ҳудудида яширин фаолият юритаётган курд айирмачилари борасида билдираётган ташвишларини муҳокама этади.

Туркия ҳукумати Ироқ билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик битими имзолаш иштиёқини билдирган.

Туркия агар расмий Бағдод Курдистон ишчилар партияси жангариларига қарши чора кўрмаса, Ироққа қўшин киритиш билан таҳдид қилган эди.