Афғонистонда маҳаллий оқсоқоллар Халқаро қизил хоч ташкилотининг гаровдаги ходимларини озод этиш ишига қўшилди.

Вардақ вилояти ҳокимининг айтишича, маҳаллий қабилалар етакчилари халқаро ташкилот ходимларини ўғирлаган жангарилар билан алоқа ўрнатган.

Халқаро қизил хоч ташкилоти гаровдагиларни озод этишда куч ишлатилишига қарши эканини билдирди.

Айни пайтда жангарилар қўлида Халқаро қизил хоч ташкилотининг икки хорижлик ва икки афғонистонлик ходими гаровда сақланмоқда.