БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Германия ва Хавфсизлик кенгашига доимий аъзо давлатлар Эрон ядровий дастурини муҳокама этмоқда.

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан янги санкциялар қўлланишини талаб қилмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири эса Атом энергияси халқаро агентлигининг Эрон ядровий дастурига бағишланган ҳисоботи эълон қилинмагунча, расмий Москва ҳеч қандай қарор қабул қилмаслигини билдирди.

Атом энергияси халқаро агентлигининг ҳисоботи декабрь ойида эълон қилинади.