Тель-Авив – Гонконг йўналишида учаётган Исроил йўловчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига фавқулодда қўнди.

“Интерфакс” ахборот агентлиги хабарига кўра, самолётнинг 250га яқин йўловчиси маҳаллий меҳмонхонага жойлаштирилган.

Исроил самолёти Тошкентга фавқулодда қўнганини тасдиқлаган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси расмийси у аэропортнинг ўзида таъминланиб, парвозини давом эттириши мумкинлигини маълум қилди.