“Толибон” жангарилари Ғазна вилоятидаги Ажристон тумани маркази назоратини қўлга олди.

Бу ҳақда маълум қилган Афғонистон расмийларининг айтишича, жангарилар тунда уюштирган ҳужумда полициянинг икки ходими ҳалок бўлган. Айни пайтда мазкур туманга қўшимча полиция ва ҳукумат кучлари юборилган.