Россия Давлат думаси АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режаси оқибатлари борасида баёнот қабул қилмоқчи.

Баёнотда АҚШнинг режаси Россия хавфсизлигига таҳдид экани ва стратегик барқарорликка путур етказиши қайд этилган. Депутатлар мазкур масалани Москвада ўтказилиши кутилаётган парламентлараро анжуманда муҳокама этишни таклиф қилмоқда.

Келаси ҳафтада эса АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва мудофаа вазири Роберт Гейтснинг Москвага сафар қилиши кутиляпти.