АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Халис шаҳрида ўтказилган махсус амалиётда 25 жангари йўқ қилинганини билдирди.

Гувоҳларнинг айтишича, АҚШ қўшинлари амалиёти чоғида тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлган.

Пайшанба куни ҳам Ироқ бўйлаб рўй берган зўравонликларда камида 20 киши ҳалок бўлган эди.