Эроннинг шимолий минтақасида содир бўлган автоҳалокат оқибатида 20га яқин одам ҳалок бўлди, 21 киши жароҳатланди.

Давлат телевидениеси тарқатган хабарга кўра, ҳалокат Теҳронни Каспий денгизи билан боғловчи йўлда юк машинаси ва йўловчилар билан тўла автобус тўқнашиб кетгани оқибатида содир бўлган.

Эрон дунёда йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп содир бўладиган давлатдир. Эронда ҳар йили 26 мингдан зиёд одам автоҳалокат оқибатида ўлади.