Ироқ раҳбарининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Эронга қарши ҳар қандай ҳужум таҳдидли эканини билдирди.

Муваффақ ал-Рубоий Эронга ҳужум Яқин Шарқ минтақасида беқарор вазият юзага келтиришини, бундан Ироқ энг кўп азият чекишини таъкидлади.

Вашингтондаги Стратегик тадқиқотлар марказидаги чиқишида ал-Рубоий Эрон ва АҚШ кенг қамровли мулоқот ўтказиши кераклигини маълум қилди.