Россиянинг собиқ бош вазири Михаил Фрадков мамлакат Ташқи разведка хизмати директори этиб тайинланади.

Душанбеда ўтаётган саммитда МДҲ мамлакатлари раҳбарлари шу пайтгача ТРХ директори лавозимида ишлаб келган Сергей Лебедевни МДҲ ижроия қўмитаси котиби этиб тайинлагандан кейин Россия президенти Владимир Путин шундай баёнот берди.